Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Alliance Sky Teamга қўшилиши мумкин

Дата: 18:01, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Alliance Sky Teamга қўшилиш ҳақида музокалара олиб бормоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотига кўра, ўзбек авиаташувчисининг дунёдаги энг йирик авиакомпаниялар бирлашмасига кириши тахминан 2014 йилнинг охирига мўлжалланган.
Дунёда таниқли Air France, Alitalia, Delta, Хитойнинг уч компанияси, Air Mexiko, руминиянинг Tarom, Saudia, Ливаннинг MEA, ва чехиянинг ČSA каби авиакомпаниялари ушбу бирлашма аъзолари ҳисобланадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: