Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқиш тўлови миқдори ўзгармайди

Дата: 18:41, 03-07-2017.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон олий таълим муассасаларида шартнома асосида ўқиш тўлов миқдори ўзгаришсиз қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Олий таълим вазирлигига асосланган ҳолда.

“Ушбу қарор Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 июндаги 3028 сонли “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари билан кафолатли таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таълим олиш (бакалавриат, магистратура) баҳоси 2016/2017 ўқув йили даражасида сақланиб қолади”, - дейилади муассаса хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: