Ўзбекистон озиқ-овқат ҳавфсизлиги рейтингида юқорилади

Дата: 21:07, 04-02-2016.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистон Озиқ-овқат ҳавфсизлиги индексида (The Global Food Security Index) 9 поғонага юқорилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 2015 йил билан солиштирганда 9 ўринга яхшиланиб, энди мамлакат озиқ-овқат ҳавфсизлиги бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади.

Жорий йилда озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси бўйича дунёда етакчилар қилаётган мамлакатлар орасида АҚШ, Сингапур, Ирландия, Австрия, Нидерландия, Швейцария, Канада, Германия, Австралия, Франция ва Норвегиялар бор.

Эслатиб ўтамизки, Озиқ-овқат ҳавфсизлиги индекси британиянинг The Economist Intelligence Unit компанияси томонидан американинг Dupon ширкати билан биргаликда 2012 йилдан буён тайёрланади.

2016 йилда тадқиқот ва унинг асосида тузилган рейтингда 109 та мамлакат озиқ-овқат маҳсулотларининг кенг тарқалиш ва истеъмол қилиниш даражаси, уларнинг мавжудлиги ва етарлилиги, озиқ-овқатлар сифати ва хавфсизлик даражаси каби учта асосий мезон бўйича баҳоланган. Ҳар бир олинган меъёр 28 кўрсаткичдан иборат бўлиб, улар икки йиллик муддат давомида ўлчанади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: