Ўзбекистон пойтахти аҳолисининг барча мурожаатлари ягона порталга йиғилади

Дата: 14:32, 24-07-2018.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахти аҳолисининг барча мурожаатлари ягона порталга йиғилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тез кунларда Тошкент аҳолисининг барча мурожаатлари ягона порталга йиғилади. Барча мурожаатлар девонхона, call-марказ, web-сайт ёки мобиль илова орқали берилганидан қатъи назар кўриб чиқилади ва қонунга мувофиқ назоратга олинади”, - дейилади Ўзбекистон пойтахти ҳокимиятининг Facebookдаги саҳифасидаги хабарда.

Шу муносабат билан уч ой мобайнида пойтахт аҳолиси мурожаатлари учун махсус тезкор линия очилади. Ҳозирги пайтда, деб хулоса қилинади хабарга, зарур инженер-техник ишлар олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: http://kz-news.info/11430

Янгилик билан ўртоқлашиш: