Ўзбекистон президенти ички ишлар вазирлигининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади

Дата: 15:38, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармони билан ички ишлар вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари касб байрами арафасида мукофотланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кафедра мудири Исроил Каримов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди. Шунингдек, 2 киши II даражали “Шон-шараф”, 4 киши “Дўстлик”, 5 киши “Мардлик” орденлари билан, 6 киши “Жасорат”, 10 киши “Содиқ хизматлари учун” ва 7 киши “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди.

Фармонда айтилишича, мукофотлар “Жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун” берилган.

Маълумот ўрнида, фармон Ўзбекистон президенти томонидан 22 октябрда имзоланган. Ички ишлар органлари ходимлари куни мамлакатда 25 октябрда нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: