Ўзбекистон Президенти махсус авиация ишлари авиакомпаниясини барча солиқ тўловларидан озод қилди

Дата: 15:33, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев махсус авиация ишлари авиакомпаниясини (МАИА) барча солиқ турлари ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказмалардан озод қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг қарорига асосланган ҳолда.  

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибига кирувчи МАИА 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинди”, - дейилади хужжат матнида. 

Ҳозирда авиакомпания қишлоқ хўжалик, транспорт ва пассажир вариантларидаги Ан-2 самолётлари паркига, шунингдек, Ми-8МТВ-1 вертолетларига эга. Парк Нукус, Урганч ва аэропортлари ва “Сергели” аэродромида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: