Ўзбекистон рапид ва блиц бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионатида медал ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди

Дата: 15:41, 26-06-2018.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон болалар термаси рапид ва блиц бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионатида медал ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, 5 олтин, 4 кумуш медалларга сазовор бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон шахмат федерациясининг маълум қилишича, 24 июнда Минскда рапид ва блиц бўйича 8, 10, 12 ёшгача бўлган болалар орасида ФИДE иккинчи жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотларни Беларусь президентининг девони раҳбарининг биринчи ўринбосари Олег Риженков, Беларусь Республикаси спорт вазирининг биринчи ўринбосари Вячеслав Дурнов, ФИДE вице-президенти Георгиос Макропоулос ва Беларусь шахмат федерацияси раиси Анастасия Сорокиналар топширишди.

Ўзбекистон икки турнирлар якунлари бўйича медаль ҳисобида етакчилик қилди, Россия иккинчи ўринда, учинчида – Украина.

Сурат манбаи: http://magichess.uz/index.php?com=content&task=page&id=7571&lang=ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: