Ўзбекистон Россия ёғочини сотиб олишга $267 млн сарфлади ва импортчилар орасида учинчи ўринни эгаллади

Дата: 17:27, 18-10-2018.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 7 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон Россия ёғочини сотиб олишга $267 млн сарфлади ва импортчилар орасида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳитой мутлақ етакчилигича қолмоқда, унга 2018 йил 7 ойи якунлари бўйича $2,16 млрдлик ёғоч, яъни Россиядан ушбу маҳсулот жами экспортининг 40% етказиб берилди. Кейин улкан фарқ билан Финляндия ($274 млн) бормоқда, учинчи ўринда Ўзбекистон ($267 млн)”, - деб келтиради РБК портали РФ Федерал божхона хизмати маълумотларини.

Шундан кейин маълум қилинишича, рус корхоналари Япония ва Мисрга ҳам тахминан шу миқдордаги ($267 млн) тахта етказиб берган. Ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда Хитойга етказиб беришлар 15%, Мисрга – 66,5%, Ўзбекистонга эса 42,3% ўсган.

Россия ёғочи ва ёғочни қайта ишлаш маҳсулотларининг асосий харидорлари Шарқий Осиё (47,4%), Европа (24,3%) ва МДҲ (13,9%) бўлиб қолмоқда.

Сурат манбаи: https://archi.ru/tech/news_78030.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: