Ўзбекистон собиқ совет иттифоқи мамлакатлари орасида инфляция даражаси бўйича етакчилик қилмоқда

Дата: 18:25, 24-09-2019.

Тошкент. 24 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2019 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича собиқ совет иттифоқи мамлакатлари орасида инфляция даражаси бўйича етакчилик қилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига таяниб.

Январь-август ойларида мамлакатда нархлар 8,2% га ошди.

2019 йилнинг I ярим йиллигида энг юқори инфляцияга эга мамлакатлар рейтингида Ўзбекистондан кейин Тожикистон (инфляция даражаси – 5,8%), Молдова (4%), Грузия (3,1%) ва Қозоғистон (3%) ўрин олди.

Истеъмол нархлари ўсиши Беларусия – 2,9%, Украина – 2,7%, Эстония – 2,6%, Россияда 2,4%ни ташкил этади.

Собиқ СССР мамлакатлари орасида дефляция Арманистонда 0,3% даражада кузатилган.

Сурат манбаи: astratv.gr

Янгилик билан ўртоқлашиш: