Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмаси 2017 йилги асосий мусобақалар жадвалини эълон қилди

Дата: 16:55, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмаси 2017 йилги асосий мусобақалар жадвалини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташкилот сайтига асосланган ҳолда.  

Жадвалдан Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳам ўрин олган.

Хусусан, жадвалдан катталар ўртасида Осиё чемпионати (10-14 май – Нью Деҳли, Ҳиндистон), ёшлар ўртасида Осиё чемпионати (15-18 июн – Тайчунг, Хитой Тайбейи), ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати (20-23 июл – Бангкок, Таиланд), шунингдек, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати (1-6 август – Тампере, Финляндия), катталар ўртасида жаҳон чемпионати (21-26 август – Париж, Франция), ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати (5-10 сентябр – Афины, Греция) ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: