Ўзбекистон судлари томонидан 379 шахслар оқланди

Дата: 16:56, 18-05-2018.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 12 ойи ва 2018 йилнинг 4 ойида жами 379 нафар шахсларга нисбатан жиноят ишлари реабилитация асослари билан тугатилди ва айбсиз фуқаролар оқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда.

Муасасса маълумотларига кўра, 2007-2016 йилларда судлар тарафидан атига 22 шахс оқланган холос.

Жумладан, Яшнобод туман судининг 2016 йил 25 октябрдаги ҳукмига кўра, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси юкларни божхона кўригидан ўтказиш гуруҳи инспектори Х.Юлдашев ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “г” банди (бож ставкаларига таъсир қиладиган товарларга ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини нотўғри киритиш) билан айбдор деб топилган.

“Бош прокуратура томонидан ушбу жиноят иши ўрганилиб, товарларга ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини киритиш Х.Юлдашевнинг ваколат доирасига кирмаслиги сабабли жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатиш ҳақида келтирилган протести асосида Олий суд томонидан Х.Юлдашев айбсиз деб топилиб, оқланган”, - дея таъкидланади муасаса хабарида.

Сурат манбаи: http://www.prokuratura.uz/ru/

Янгилик билан ўртоқлашиш: