Ўзбекистон терма жамоаси Бокудаги халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади

Дата: 12:20, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Озарбайжон пойтахтида ўсмирлар ўртасида “Гейдар Алиев Кубоги -2014” халқаро бокс турнири якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон терма жамоаси олти медаль билан умужамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади. Қизғин кечган баҳсларда Бехруз Раҳмонов (50 кг), Санжар Турсунов (70 кг) ва Мироншоҳ Мавлонов (80 кг) кумуш медаль совриндори бўлдилар. Терма жамоамизнинг яна уч нафар аъзоси Асадбек Маликов (46 кг), Рахматуллоҳ Саидалиев (66 кг) ҳамда Роримша Профсор (75 кг) халқаро турнирнинг бронза медаллари билан тақдирландилар”, - деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.
Ўн иккинчи бор ташкил этилган мазкур халқаро турнирда Озарбойжон, Ўзбекистон, Россия, Венгрия, Грузия, Қозоғистон, Ирландия, Латвия, Финляндия, Франция, Қирғизистон ва Туркманистон давлатларидан 150 нафар спортчи 13 та комплект медаллар учун кураш олиб бордилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: