Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерацияси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот ташқи сиёсий муассаса сайтида келтирилган.
“2014 йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденовни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Асосий эътибор бўлажак иккитомонлама сиёсий учрашувларга тайёргарликнинг амалий жиҳатларига қаратилди”, – деб таъкидлашди муассаса матбуот хизматида.