Ўзбекистон ва Қатар 2019 йилда ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказадилар

Дата: 09:33, 23-10-2018.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қатар 2019 йил бошида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

22-октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов куни кеча мамлакатга амалий ташриф билан келган Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

“Ўзбекистон – Қатар мулоқотини оширишга, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги муносабатларни жадаллаштиришга томонларда ўзаро қизиқиш мавжудлиги этироф этилди. Ўзаро товар айланмаси муттасил ўсаётганига қарамасдан, таъкидланганидек, унинг ҳажмлари томонларда сезиларли салоҳият борлигидан гувоҳлик беради. Шу нуқтайи назардан ташкил этилган Савдо-иқтисоий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг бу борада муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Мазкур комиссиянинг биринчи мажлисини 2019-йилнинг бошида ўтказиш режалаштирилган”, - дейилалади ЎзР ТИВ хабарида.

Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Шундан кейин маълум қилинишича, суҳбат чоғида долзарб минтақавий ва халқаро масалалар, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан бартараф этиш жараёнлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида Ўзбекистон – Қатар сиёсий маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Сурат манбаи: https://mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: