Ўзбекистон ва Беларусь июнда ҳудудлар форумини ўтказишни режалаштиришмоқда

Дата: 14:34, 15-02-2019.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Беларусь июнда ҳудудлар форумини ўтказишни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) БелТАга асосланган ҳолда.

“Биз бу тадбир (ҳудудлар форуми – ЎзТАГ) июн ойида бўлиб ўтишига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Иштирокчиларининг таркиби жуда жиддий бўлади, биз Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик йўл харитасини асос қилиб оламиз”, - деб хабар қилди Беларуснинг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича кенгаши Доимий комиссияси раиси Сергей Рахманов.

У форум Белорусда бўлиб ўтиши ва ушбу режада белгиланган ҳамкорлик лойиҳалари парламент даражасида назорат қилинишини қайд этиб ўтди.

14 феврал куни Минскда Беларусь Республикасининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича кенгаши Доимий комиссияси ва Халқаро масалалар бўйича вакиллар палатаси Доимий комиссиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар ва кенгаш аъзолари Миллий мажлиснинг парламент ташкилотлари, бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан ҳамкорлиги, парламент ишчи гуруҳлари билан алоқаларини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар берилади шундан кейин.

Сурат манбаи: politring.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: