Ўзбекистон ва Хитой биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боради

Дата: 15:50, 09-12-2019.

Тошкент. 9 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Хитой биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Келишувга 27 ноябрдан 2 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муҳофазаси илмий маркази (РБММИМ) директорининг Хитойга ташрифи давомида эришилди. Ўзбекистон делегацияси Хитой ижтимоий фанлар академиясининг аҳоли ва меҳнат иқтисодиёти институтига ташриф буюрди. Томонлар ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

"Шунингдек, Хитой ижтимоий фанлар академияси жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди ва 2019 йил декабрь ойида амалга ошириш ва имзолаш учун ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Томонлар ХХРнинг "Бир макон бир йўл" лойиҳаси доирасида минтақа давлатларининг иқтисодий ривожлантириш ва интеграциясига қаратилган Буюк Ипак Йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришга келишиб олдилар", - дея қайд этилади РБММИМ матбуот хизмати хабарида.

Сурат манбаи: centr-truda.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: