Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг якуний ҳужжатларини тайёрладилар

Дата: 12:33, 10-12-2019.

Тошкент. 10 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг якуний ҳужжатларини тайёрладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"3-7 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясида навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Комиссия Ўзбекистоннинг Навоий вилояти ҳудудида Қозоғистон Қизил-Ўрда вилоятига яқинлиги бўйича давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлади", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, томонлар 2019 йилда демаркация комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар натижаларини сарҳисоб қилдилар ва 2020 йилда бажарилиши режалаштирилган давлатлараро чегарада дала демаркация ишлари ҳажмини муҳокама қилдилар.

Сурат манбаи: mail.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: