Ўзбекистон ва Россия Ҳавфсизлик кенгашлари котиблари ҳамкорликнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилдилар

Дата: 14:02, 18-10-2018.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия Ҳавфсизлик кенгашлари котиблари Виктор Махмудов ва Николай Патрушевлар ҳамкорликнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳамкасблар Россия-Ўзбекистон ҳамкорликнинг кенг доирадаги масалалари, энг аввало, ҳавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар. Ҳарбий ва ҳарбий-техникавий саҳадаги иккитомонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш, миграция соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўллари, шунингдек, ахборот инфраструктураси ҳавфсизлигини таъминлаш ва компьютер ҳодисаларига қарши туриш масалалари кўриб чиқилди”, - дейилади РФ Ҳавфсизлик кенгаши матбуот хизматининг хабарида.

Бундан ташқари, ҳамсуҳбатлар хавфсизлик бўйича бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон маслаҳатлашувларининг якунларини сарҳисоб қилдилар. “2017-2018 йилларда икки мамлакат хавфсизлик кенгашлари линияси бўйича алоқаларнинг ривожидаги ижобий динамика қайд этилди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/analytics/20180104/7205129/Zatulin-RF-Uzbekistan-novaya-situaciya.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: