Ўзбекистон ва Россия улгуржи-тақсимлаш марказини қуриш тўғрисида келишувни имзоладилар

Дата: 15:33, 22-10-2018.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия Оренбург вилоятида (Россия) улгуржи-тақсимлаш марказини қуриш тўғрисида келишувни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Келишув президентлар В. Путин ва Ш. Мирзиёев иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик биринчи форуми доирасида Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтрейд” АЖ, Оренбург вилояти ҳукумати ва “РусАгроМаркет-Ҳолдинг” МЧЖ ўртасида имзоланди.

“Лойиҳа Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларига йўналтирилган”, - дейилади республика ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Шундан кейин маълум қилинишича, Оренбург вилояти ушбу лойиҳа учун зарур транспорт ва инфратузилма шарт-шароитларига эга бўлган икки ҳудуд таклиф этилган.

Бундан ташқари, лойиҳа транспорт-логистика ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи бизнес субъектлари вакиллари учун керакли бўлган самарали логистик тизимни шакллантиришга, шунингдек, юк ташиш ва логистик маршрутлар учун оптимал ташув схемалари ишлаб чиқишга имкон беради.

“(…)ЎзР ва РФ ўртасидаги биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форумига Россиянинг 17 ҳудудлари раҳбарлари ва ҳокимият органлари, ташкилот ва корхоналарнинг 1000 зиёд вакиллари ташриф буюрдилар. Форумнинг илк кунида $27 млрддан зиёдлик 800 ортиқ меморандум ва келишувлар, шу жумладан, $20,8 млрдлик 202 инвестиция келишувлари имзоланди”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: news.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: