Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 14:15, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – 14-20-май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукумуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасининг айрим участкаларида биргаликда ўтказилган топографик-геодезия дала ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва уларни 2018-йилга мўлжалланган Режа жадвали асосида давом эттириш бўйича келишувга эришилди”, - дейилади хабарда.

Музокаралар дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтди. Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.

 

Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org/a/28264939.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: