Ўзбекистон ва Туркманистон қўшма чегарасида дала демаркация ишлари амалга оширилади

Дата: 11:31, 26-06-2019.

Тошкент. 26 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон қўшма чегарасида дала демаркация ишлари амалга оширадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19-25 июнь кунлари Туркманобод шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, томонлар давлатлараро чегаранинг лойиҳа демаркация линиясидан ўтиш бўйича таклифларни кўриб чиқишни давом эттирдилар. Учрашувда чегарада самолётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш бўйича талаблар лойиҳаси ишлаб чиқилди.

"Музокаралар натижаларига кўра, қўшма чегаранинг айрим қисмларида, жумладан, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда дала демаркация ишларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди", - дейилади хабарда.

Музокаралар якуни бўйича ишчи гуруҳлар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов учрашув протоколини имзоладилар.

Сурат манбаи: iarex.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: