Ўзбекистон ва Жанубий Корея деярли $7,7 млрдлик шартномалар имзоладилар

Дата: 10:11, 29-05-2015.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид умумий қиймати қарийб $7,7 млрд тенг 60 ҳужжат имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Имзоланган хужжатлар йирик инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш, табиий газдан олефин ишлаб чиқариш, таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, вазирликлар ва идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган”, – деб таъкидланади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, президентлар Ислом Каримов ва Пак Кин Хэ ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатига муносиб баҳо берилган ва истиқболдаги устувор йўналишлари белгиланган Қўшма декларацияни ҳам имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: