Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 2014 йилги Осиё чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Дата: 10:40, 28-04-2014.

Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – Мьянмада ёшлар ўртасида футбол бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати финалига қуръа ташланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “В” гуруҳига тушди. Гуруҳ босқичида Сергей Лущан шогирдларининг рақиблари Австралия, БАА ва Индонезия терма жамоалари бўлди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Футбол бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати 9 - 23 октябрь кунлари Мьянмада бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: