Ўзбекистон ёшлар термаси Янги Зеландияда якуний йиғин ўтказади

Дата: 14:11, 25-03-2015.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – 22-28 майда Ўзбекистон ёшлар термаси U-20 Янги Зеландияда жаҳон чемпионати финал қисми олдидан якуний йиғин ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерациясидан хабар беришларича, йиғин доирасида Равшан Хайдаров шогирдлари Панама ёшлар термасига U-20 қарши ўртоқлик учрашуви ўтказадилар.

Эслатиб ўтамизки, Жаҳон чемпионати U-20 Янги Зеландияда жорий йилнинг 30 майидан 20 июнига қадар бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида Ўзбекистон термаси Германия, Фиджи ва Гондурас термалари билан ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: