Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг янги фондининг биринчи донори бўлди

Дата: 11:09, 16-10-2018.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати “ЮНЕСКО дастурлари ва бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ташкилотнинг мақсадсиз кўнгилли бадаллар махсус ҳисоб-рақамига (С/5)” ушбу фонд яратилганидан буён $120 минг миқдорда ҳисса қўшган биринчи донор бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Халқаро пресс-клуби сайтида маълум қилинишича, ушбу механизм ЮНЕСКОга кўпроқ самарага эришишга ҳамда дастурнинг етарлича молиялаштирилмаётган соҳаларига маблағ йўналтириш ва юзага келган эҳтиёжларни ҳал қилишга имкон беради.

Бадални киритишга доир тегишли келишув 5 октябрда Ўзбекистон президентининг ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳига ташрифи арафасида мамлакатнинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий ваклатхонаси ва ташкилотнинг Стратегик режалаштириш бюроси томонидан имзоланди.

Сурат манбаи: http://review.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: