Ўзбекистонда 1 мартдан ички рейсларга темир йўл чипталари 20% қимматлашади

Дата: 10:02, 14-02-2019.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1 мартдан ички рейсларга темир йўл чипталари 20% қимматлашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(…) 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб “Афросиёб” тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарининг нархи 20%га ошишини маълум қилади”, - дейилади Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ахборот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, бу ўз навбатида ҳар куни сарфланиб келинаётган электр энергия, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча ҳаражатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлашга замин яратиши лозим.

“Нархларни тартибга солиш ўз навбатида поезд йўналишлар сонини кўпайишига олиб келади ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни доимий равишда таъминлаб туради”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: bankitb.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: