Ўзбекистонда 11 ой давомида чакана савдо айланмаси 5,3%га ўсди

Дата: 10:41, 18-12-2018.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Январ-ноябрда Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 5,3%га ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг январ-ноябр ойларида чакана савдо товар айланмаси 116681,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3%га ўсди”, - дейилади Ўзбекистонда Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 15742,2 млрд сўмни (ўсиш суръати 23,4%), кичик тадбиркорлик субъктларининг товар айланмаси 100939,2 млрд сўмни (ўсиш суръати 3,8%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 14311,6 млрд сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7%га камайган) ташкил этди.

Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси ўтган йилга нисбатан республиканинг барча ҳудудларида ўсишди, энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри 10,5 млн сўм), Навоий (4,9 млн сўм) ва Тошкент (4,3 млн сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Сурат манбаи: http://today.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: