Ўзбекистонда 16 ноябрдан газ, электр қуввати ва бензин нархларини оширишни режалаштиришмоқда

Дата: 11:55, 22-10-2018.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 16 ноябрдан газ, электр қуввати ва бензин нархларини оширишни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нарх ва тарифларининг ўзгариши тўғрисидаги қарори лойиҳаси” “ёқилғи энергетика ресурсларини сотишнинг озор механизмларини жорий этиш, улардан оқилона фойдаланиш, энергия тежамини рағбатлантириш, молия интизомини мустаҳкамлаш ва ёқилғи энергетика комплекси корхоналарининг барқарор ривожини таъминлаш” мақсадларида қабул қилинган.   

Ҳужжатга мувофиқ, 1 кВт/с элетроэнергия 331 сўмгача (228 сўмдан), электроплитали уйлар учун 250 сўмгача (114 сўмгача), 2019 йил 1 июндан навбати билан 370 ва 280 сўмгача қимматлашади.

2018 йилнинг 1 ноябридан аҳолига етказилаётган табиий газ ҳисоблаш ускуналари бўлганида куб метрига 320 сўмгача (ҳозир 289 сўм), 2019 йил 1 июндан 350 сўмгача ошади. Табиий газ ҳисоблаш ускуналари бўлмаганда овқат тайёрлаш учун ишлатилаётган газ навбати билан 553 ва 605 сўмгача, иситиш учун 320 ва 350 сўмгача қимматлашади.

Бундан ташқари, қарор билан табиий газ (бир абонентга хусусий уйда иситиш мавсуми давомида 1000 кубометр, бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 кубометр) ва электр энергияси (бир абонентга бир ойда 300 кВт/соат) истеъмолининг базавий меъёрини белгилаш таклиф этилмоқда.

Базавий меъёрдан ортиқ ишлатилган табиий газ ва электр энергияси учун белгиланган тарифга 1,2 баробарлик оширилган коэффициент қўлланилади.

Ушбу меъёр 2019 йил 1 январидан эксперимент тариқасида Тошкентнинг Юнусобод туманида жорий этилади. Истеъмол натижаларини 7 ойдан кейин сарҳисоб қилиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, Аи80 маркали автобензин нархлари литрига 4000 сўмгача, Аи91 маркали автобензин литрига 4500 сўмгача, дизел ёқилғиси литрига 4800 сўмгача, ЭКО маркали дизел ёқилғиси литрига 4900 сўмгача қимматлашади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Ўзбекнефтегаз” компанияси бошқаруви раиси ўринбосари О. Темиров тарифларни ошириш масаласи иқдисодиёт ва молия вазирликларида муҳокама қилинганини маълум қилган эди. Ўшанда нархлар тахминан 10% оширилиши хабар берилган эди.

Сурат манбаи: http://versii.cv.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: