Ўзбекистонда 20 минг киши жамоатчи эконазоратчилари рўйхатига киритилди

Дата: 17:05, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда маҳалла фаоллари, олим ва ННТ вакиллари орасидан 20 минг киши экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодлар рўйхати шакллантирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, тадбирда Тошкент шаҳри ва вилояти маҳалла қўмиталари, экология соҳасидаги ННТ вакиллари, шунингдек, экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлишни истаган фуқаролар иштирок этдилар.

Ҳозирда Ўзбекистонда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари институтини ривожлантириш бўйича 2016 йилги “йўл харитаси” амалга оширилмоқда.  

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 14 та ҳудудий бошқармаси базасида экологик назоратни олиб бориш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш учун ахборот-ресурс ва методологик марказлар ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: