Ўзбекистонда 35 минг атрофида киши муддатидан олдин овоз берди

Дата: 20:13, 29-11-2016.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 35 минг атрофида киши муддатидан олдин овоз берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РИА Новостининг Марказий сайлов комиссия матбуот марказига асосланиб берган хабарига кўра, 28 ноябрга келиб Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида 34,7 минг киши қатнашган. Муддатидан олдин овоз бериш давом этмоқда, қонунбузарликлар кузатилгани йўқ.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, белгиланган куни сайловда иштирок эта олмайдиган Ўзбекистон фуқаролари муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Айни пайтда улар бунинг сабабини тушунтириб беришлари керак эмас. Ўзбекистонда муддатидан олдин овоз бериш белгиланган сайлов кунидан 10 кун олдин бошланиб 1 кун олдин тугайди.

Муддатидан олдин овоз бериш 24 ноябрда бошланган. Сайлов участкалари 2 декабр 6.00дан 18.00гача ишлайди.

Марказий сайлов комиссия малумотларига кўра, Ўзбекистон президенти сайлови учун 9 минг сайлов участкалари ташкил қилинган. Улардан 44таси – мамлакат ташқарисида. Сайловда умумий ҳисобда 21 миллион фуқаро қатнашиши кутимоқда.

Олдин хабар берилгани каби, навбатдан ташқари президентлик сайловларида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либераль-демократик партиясидан (ЎзЛиДеп) Шавкат Мирзиёев, “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сарвар Отамурадов, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси Наримон Умаров, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмонов қатнашади.

Муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда ўтказилади. Сайловлар Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда. Шавкат Мирзиёев вақтинчалик республика раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Президент 5 йил муддатга сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: