Ўзбекистонда 38,1 минг янги корхона ва микрофирмалар ташкил этилди

Дата: 15:21, 18-10-2018.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Январ-сентябрда Ўзбекистонда 38,1 минг янги корхона ва микрофирмалар ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Натижада 2018 йилнинг январ-сентябрида 38,1 минг янги корхона ва микрофирмалар (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) ташкил этилди, бу 2017 йилнинг муқобил давридагидан 23,6% кўпдир.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 21,9% савдода, 17,4% саноатда,
8,9% қурилишда, 7,6% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,1% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4% ташиш ва сақлаш фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Шундан сўнг қайд этилишича, ҳудудий кесимда энг кўп янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони кўрсаткичи (ҳар 1000 кишига) Тошкент шаҳрида (23,3 та), Сирдарё вилоятида (18 та), Жиззах вилоятида (16,7 та) қайд этилган. “Тошкент вилоятида ушбу кўрсаткич 15,3тага, Навоий вилоятида 13,7тага ва Қашқадарё вилоятида 13,4тага етди. Бухоро, Андижон, Хоразм, Фарғона вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ушбу кўрсаткич ўртача даражада қайд этилди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/society/20160113/1539731.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: