Ўзбекистонда 9764 фуқаролар йиғинлари раислари сайланди

Дата: 15:03, 12-07-2016.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларига сайловлар доирасида 9764 фуқаролар йиғинлари раислари, шунингдек, уларнинг 105 минг маслаҳатчилари сайланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар берилишича, янгидан сайланган раисларнинг 73,6% олий маълумотга, 82,4% давлат органлари, нотижорат тизимлари ва тадбиркорлик соҳасида иш тажрибасига эга. 67% ушбу вазифага илк марта сайланган. 865 аёл ҳам йиғин раислигига сайланди.

Шунингдек, 51,1% фуқаролар йиғинлари раисларининг маслаҳатчилари олий маълумотли, 25,4% аёллардан иборат, 53,3% илк марта шу каби вазифага сайланган.

Эслатиб ўтамизки, фуқаролар йиғинлари раислари сайлови жорий йилнинг май-июнида ўтказилди. Улар Ўзбекистон Конституциясининг 105 моддаси, мамлакатнинг “Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига сайловлар тўғрисида”ги қонунининг 23 моддаси, “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловлари тўғрисида”ги қонуннинг  8,10,11 моддаларига мувофиқ ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: