Ўзбекистонда аҳоли жон бошига 3 кггача парранда гўшти етиштирилмоқда

Дата: 14:27, 18-06-2015.

Тошкент 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ўртача 3 кггача парранда гўшти етиштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирда Ўзбекистон аҳоли жон бошига 3 кггача парранда гўшти етиштирмоқда. Тиббий тавсия, истеъмол меъёрларига кўра ушбу кўрсаткич 9 кгни ташкил этиши зарур. Бизнинг яқин 3-4 йилдаги вазифамиз юқоридаги кўрсаткични деярли 3 бараварга ошириш”, – деди “Экономическое обозрение” журналига берган интервьюсида “Паррандасаноат” ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Пўлат Раҳматуллаев.

Унинг сўзларига кўра, “ҳозирча ички талабни қоплаш мақсадларида мамлакатга парранда импортига рухсат берилган, бу йилига 30 минг тонна атрофидани ташкил қилади. Маҳаллий ишлаб чиқариш ўсиши баробарида импорт ҳажми қисқариб боради”.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон парранда маҳсулотлари етиштириш бўйича минтақадаги етакчи экспортчи бўлишга интилаётганлигини ҳам таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тухумга бўлган эҳтиёж миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қопланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда мамлакатда 5 млрд дона тухум етиштирилган. Ҳозирда республикада асосий парранда озуқаси ҳисобланган витамин концентратлар ишлаб чиқариш бўйича 2 завод ишлаб турибди. Яқинда учинчи завод ишга тушириши керак.

Янгилик билан ўртоқлашиш: