Ўзбекистонда “Асака” банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар бекор қилинди

Дата: 16:21, 10-06-2014.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази “Асака” банки томонидан чиқарилган қиймати 75 млрд сўмдан ($32,6 млн) зиёд акцияларни эмиссиясини бекор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Нега бундай қарорга келинганлиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган.
Эслатиб ўтамизки, номинал қиймати 61,14 минг сўм бўлган 1,227 млн дона оддий исми кўрсатилган акциялар эмиссияси 2013 йил 24 декабрда “P 0338-9” рақами билан рўйхатга олинган эди.
Айни пайтда “Асака” давлат-акционерлик тижорат банки капитали ва активлари ҳажми бўйича Ўзбекистондаги энг йирик банклардан бири ҳисобланади. 2014 йилниннг 1 апрел ҳолатига келиб, банкнинг ялпи активлари 4,84 трлн сўмни ташкил қилиб, 2013 йилдаги шу даврга солиштирганда 991,8 млрд сўмга ўсган. Банкнинг ялпи капитали эса 100,1 млрд сўмга кўпайиб, 720,3 млрд сўмни ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: