Ўзбекистонда асосий капиталга 71068,1 млрд сўм инвестициялар ўзлаштирилди

Дата: 14:03, 18-10-2018.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистонда асосий капиталга 71068,1 млрд сўм инвестициялар ўзлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳисобот даврида 71068,1 млрд сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 56,3%и ёки 39992,7 млрд. сўм жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корҳона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 43,7%и ёки 31075,4 млрд сўм молиялаштирилди. Жорий даврда марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестицияларнинг улуши ўтган йилнинг мос давридаги улушига нибатан 8,7% кўпайиб, 29,1% ни ёки 20
656,3 млрд сўмни ташкил этди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Шундан кейин маълум қилинишича, мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестицияларнинг улуши 8,7% камайиб, 70,9%ни ёки 50411,8 млрд сўмни ташкил этди. “Ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар таркибида корҳона ва ташкилотлар маблағи улуши салмоқли бўлди – 22119,2 млрд сўм ёки жами асосий капиталга инвестицияларнинг 31,1%и. Аҳоли маблағлари ҳисобидан жами асосий капиталга инвестицияларнинг 12,6%и ёки 8956,2 млрд сўм ўзлаштирилди”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, тижорат банклар кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан 11999,8 млрд сўм (жами асосий капиталга инвестицияларнинг 16,9%и ташкил этиб, ўтган чоракдаги кўрсаткичга нисбатан 1,9% камайиш кузатилди), тўғридан-тўғри ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар 7336,6 млрд сўм (10,3% ва 1,8% пунктига камайиш), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 4598,1 (6,5% ва 1%га камайиш), республика бюджети 2500,5 млрд сўм (3,5% ва 0,1%га кўпайиш), Давлат мақсадли жамғармалари 3001,0 (4,2% ва 1,1% кўпайиш) ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан эса 122,7 млрд сўм (0,2%) асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/inostrannye-investitsii-v-2017-godu

Янгилик билан ўртоқлашиш: