Ўзбекистонда авиация транспортида халқаро ҳисоб-китоблар тизимининг ваколатхонаси очилади

Дата: 14:53, 25-10-2017.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг (IATA) Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Жордан Карамалаков бошчилигидаги делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув давомида IATA менеджери бошқа давлатлар авиакомпаниялари билан тенгма-тенг рақобат қилиш имконини берадиган ҳамда авиакомпаниянинг йўловчилар олдидаги масъулиятини белгиловчи ҳуқуқий асос бўлган 1999 йилги Монреал конвенцияси ратификация қилишни таклиф қилди.

“Шунингдек, IATA билан Ўзбекистонда авиация транспортида ўзаро ҳисоб-китобларнинг халқаро тизими — Billing and Settlement Planнинг (BSP) минтақавий ваколатхонасини очиш, консултатив хизматлар тақдим этиш йўли билан мамлакат аэропортларини модернизация қилиш, IATA курсларида ходимлар ўқишини ташкиллаш масалалари муҳокама этилди”, - деб таъкидлашди авиакомпания матбуот хизматида.

Мутахассислар минтақада туризм соҳасини ривожлантириш ва туристик йўналишлардаги талабни тўлиқроқ қондириш учун ҳудудий йўналишларни ривожлантириш, шу билан боғлиқ ҳолда фуқаро авиациясининг таъсири масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

IATA делегацияси Ўзбекистонда 2018 йили фуқаролик авиациясининг минтақа миллий иқтисодиётларига таъсирига бағишланган халқаро конференцияни ўтказишни таклиф қилди. Музокаралар якуни бўйича МАК ва IATA ўртасида ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг 2018-2019 йилларга мўлжалланган режасини ишлаб чиқиш ва келишиб олишга қарор қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: