Ўзбекистонда барча маҳаллаларда инвентаризация бўйича ишлар якунланди

Дата: 14:14, 14-12-2017.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда барча маҳаллаларда (маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларида) инвентаризация бўйича ишлар якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги қарори билан амалга оширилиб, унга мувофиқ, 2016-2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ялпи хатловдан ўтказилди.

Бу бўйича ҳисобот 13 декабрда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда тақдим этилди.

 “Мамлакатдаги барча 8901 маҳаллаларда хатлов ишлари якунланди. 6 миллион 190 мингдан зиёд кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилди. Хусусан, 5,8 миллион турар жой объекти, 267 минг 963 нотурар жой объекти, 38 минг 373 дала ҳовлида хатлов ишлари амалга оширилди”, дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтга келиб Давлат солиқ қўмитасига реал вақт режимида 6 миллион 30 мингдан ортиқ (97%) кўчмас мулк объекти тўғрисидаги кадастр маълумотлари тақдим этилди.

Сурат манбаи: http://uza.uz/uz/society/vatan-mahalladan-boshlanadi-31.08.2010-13870

Янгилик билан ўртоқлашиш: