Ўзбекистонда бир йилда рўйхатга олинган корхона ва ташкилотлар сони 15,5% кўпайди

Дата: 17:31, 15-02-2019.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистонда бир йилда – 2018 йил 1 февралдан 2019 йил 1 феврали оралиғида рўйхатга олинган корхона ва ташкилотлар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) 15,5%, яъни 304100тадан 351258 тагача кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

Хусусан, 2019 йилнинг 1 феврали ҳолатига келиб, савдо соҳасига барча рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 23,2%, саноатга – 17,5%, қурилишга – 9%, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигига – 7,6%, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасига – 6,2%, ташиш ва сақлаш соҳасига – 4%, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасига – 2,1%, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар тақдим этишга – 2%, бошқа соҳаларга – 28,4% тўғри келмоқда.

Сурат манбаи: redsearch.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: