Ўзбекистонда босма нашрларнинг бепул нусхаларини олувчи ташкилотлар сонини қисқартириш режалаштирилмоқда

Дата: 17:31, 14-02-2019.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда босма маҳсулотлар ва даврий нашрларнинг бепул нусхаларини олувчи ташкилотлар сонини қисқартириш, шунингдек, бундай нусхалар тарқатиш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги шуғулланмоқда.

“Бугунги кунда белгиланган рўйхатга асосан 43 та давлат муассасаларига 71 та босма материаллар бепул тақдим этилади, 84 та газета ва журналлар 25 та муассасаларга беғараз етказиб берлади. Шу билан бирга, ушбу босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича барча харажатлар матбаа корхоналари ва нашриётлар ҳисобидан амалга оширилади”, - дейилади Ахборот ва коммуникациялар агентлигининг матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганида бу кўрсаткич бошқа мамлакатларда анча кам эканлиги аниқланди. Хусусан, Россияда мажбурий бепул нусхалар сони 16, Швецияда 8, Финляндияда 7, Норвегияда 5, Полшада 11, Чехияда 17, Болгарияда 22, Италияда 5, Португалияда эса 12 , Хитой ва Мексикада - 1, АҚШда - 2 та бўлиб, миллий ахборот-кутубхона муассасаларига тақдим этилади.

“Бугунги кунда электрон оммавий ахборот воситаларини оммалаштириш, шунингдек, нашриётлар, таҳририят ва матбаа корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги китоблар ва даврий нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини тарқатилиштартибини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда. Даврий нашрлар ва китоблар зарур бўлган ташкилотлар уларни обуна орқали олишлари мумкин”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: facebook.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: