Ўзбекистонда давлат мулкида бўлган объектларни хусусийлаштиришнинг янги тартиби қабул қилинди

Дата: 17:09, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати давлат мулкида бўлган объектларни хусусийлаштириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Низомга мувофиқ, давлат акцияларини реализация қилиш биржа ва биржадан ташқари савдоларда амалга оширилади.

Биржадан ташқари савдоларга эмитент низом капиталининг 10% кўп бўлмаган миқдоридаги акциялари қўйилади. Айни пайтда савдога қўйилаётган давлат акцияларининг ялпи номинал қиймати акциялар сотувга қўйилган санада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг (ЭКИҲМ) 5 минг бараваридан ошмаслиги керак. Илгари биржадан ташқари савдоларда давлат акциялар пакетларини сотиш фақат аукцион, конкурс (тендер) ўтказиш ёки тўғридан-тўғри сотиш йўли билан амалга оширилар эди.

Агар акциялар миқдори ЭКИҲМнинг 5 минг баравари миқдоридан кўп бўлса ёки эмитент низом капиталининг 10% ошиқ бўлса, акциялар биржа савдоларига қўйилади.

Шунингдек, янги низомга мувофиқ, эмитент низом капиталининг 50% ошиқ акциялар миқдорини инвестиция мажбуриятлари билан биргаликда сотиш конкурс асосида, конкурс ўтказилмайди, деб топилган ҳолдатда эса тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотилади.

1 МРЗП=107,635 минг сўм.

$1=2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: