Ўзбекистонда доллар 8208,04 сўмгача қимматлади

Дата: 14:34, 16-10-2018.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – 3 октябрдан 16 октябргача Ўзбекистонда доллар 28,38 сўмга қимматлашиб, 8179,66 сўмдан 8208,04 сўмгача ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банк маълумотларига кўра, миллий валютанинг пасайиш динамикаси давом этади. Хусусан, доллар 16 октябр ҳолатига келиб мамлакат алмаштириш шахобчаларида 8208,04 сўм бўлиб турибди.

Шунингдек, ҳисобот даврида рубль курсининг 1,99 сўмга тушиб, 125,84 сўмдан 123,85 сўмгача пасайгани қайд этилди.

Бундан ташқари, икки ҳафта давомида евро курсининг 142,39 сўмга: 9347,75 сўмдан 9490,14 сўмгача ошгани кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрда доллар курси 8 минг сўмдан ошди. Бундан илгари эса курс 7787,81 сўмгача тушган эди.

Ўзбекистонда 19 сентябрдан 3 октябргача доллар 140,66 сўмга: 8039 сўмдан 8179,66 сўмгача қимматлашди.


Сурат манбаи: nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: