Ўзбекистонда экологияга етказилган зарарни қоплаш бўйича биринчи суғурта тўлови тўланди

Дата: 22:13, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – “Кафолат” суғурта компанияси томонидан Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги тўғоннинг бузилиши бўйича суғурта ҳолати юзасидан 8 млн сўм тўлаб берилди. Тўлов Ўзбекистон Табиатни қўриқлаш давлат қўмитасига тўланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кафолат” суғурта компаниясидан хабар беришларича, тўлов хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берганда одамлар ҳаёти, соғлиги ва (ёки) бошқа шахслар мулки ва атроф муҳитга зарар етишидан фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурта қилиш ҳолати бўйича амалга оширилди.
Бундан ҳолат 2013 йилнинг декабрида Навоий вилоятида содир бўлди. Бу ердаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида аммиак селитра ишлаб чиқаришда чиқадиган оқава сувлар йиғиладиган жойдаги тўғон бузилиб кетган эди. Натижада атроф муҳитга зарар етди. “Кафолат” суғурта компанияси мутахассислари томонидан текшириш чоғида ушбу ҳолат суғурта ҳолати деб топилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: