Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқарувчиларга қатор имтиёзларлар берилди ва ҚҚСдан озод қилинди

Дата: 16:33, 15-02-2019.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқарувчиларга қатор имтиёзларлар берилди ва қўшимча қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу президентнинг 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

“Электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар ушбу қарор доирасида “Ўзбекэнерго” АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хом-ашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштириши бундан мустасно), шунингдек, электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўйиладиган қўшимча қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Сурат манбаи: www.gorod.lv

Янгилик билан ўртоқлашиш: