Ўзбекистонда эн кам иш ҳақига 2015 йилдагига кўра 19 кг оз картошка сотиб олиш мумкин

Дата: 17:12, 29-11-2017.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда энг кам иш ҳақига 2015 йилдагига кўра 19 кг оз картошка сотиб олиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Потребитель.уз тадқиқотига асосланган ҳолда.

Потребитель.уз сайтининг Фейсбукдаги графигига мувофиқ, агар 2013 йилда минимал ойликка 70 кг картошка сотиб олиш мумкин бўлган бўлса, 2014 йилда 72 кг, 2015 йилда – 81 кг, 2016 йилда – 60 кг, 2017 йил октябрда – 53 кг, 2017 йил декабрда – 62  кг картошка олиш мумкин бўлган.

Сайт маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Тошкентда картошканинг энг арзон нархи 1 кгмига 2,8 минг сўмга тенг. “Агар энг кам иш ҳақи миқдорини 226,8 минг сўмгача оширсак, ёки картошка нархини 2,1 минг сўмгача туширсак, 2015 йил даражасига бемалол етиб олишимиз мумкин”, - деб аниқлаштиради тадқиқотчилар.

 Эслатиб ўтамизки, 20 ноябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда 1 декабрдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва пособиялар миқдорини 15% ошириш ҳақида қарор чиқарди. Ҳужжатга мувофиқ, энди энг кам иш ҳақи 172,24 минг сўмни ташкил қилади.

$1= 8095,88 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: