Ўзбекистонда Ергеодезкадастр давлат қўмитасини қўллаб-қувватлашга 45 млрд сўмдан зиёд йўналтириш режалаштирилмоқда

Дата: 13:44, 14-12-2017.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини қўллаб-қувватлашга қўшимча 45 млрд сўмдан зиёд йўналтириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 декабрда ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

“Қўмита қошида Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. Қўмита раҳбарияти бутунлай янгиланди. Қўмита тизимига қўшимча 937 штат бирлиги берилди ва моддий-техник базаси мустаҳкамланди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида. 

Жумладан, давлат қўмитаси органлари тизимига қўшимча равишда киритилаётган штат бирликларини сақлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун жорий йил Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 45 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланиши белгиланган.

$1=8093,00 сўм

Сурат манбаи: https://ria.ru/economy/20170905/1501756664.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: