Ўзбекистонда фармацевтика тўғрисидаги қонунга бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ўзгартишлар киритилади

Дата: 15:17, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Ўзбекистон Олий Мажлисида ўтказилган “доира суҳбати” ана шу масалага бағишланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Парламент қуйи палатасидан хабар беришларича, ҳозирга бунга доир тегишли қонун иккинчи ўқишда муҳокамага тайёрланмоқда. Амалдаги қонун 18 йилдан олдин қабул қилинган бўлиб, унинг кўплаб меъёрлари эскирган. Хусусан, унда дори воситалари ва фармацевтика фаолияти турли йўналишларини мувофиқлаштириш масалалари акс этмаган.

Қонун лойиҳаси амалдаги қонунга нисбатан янги модда ва тушунчалар билан тўлдирилмоқда. Унда соҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси, соғлиқни-сақлаш вазирлиги ва жойлардаги давлат ҳокимиятининг ваколатлари тўлиқ акс эттирилган.

Муҳокама давомида “дори воситаларини сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш”, “дори воситалари, тиббий буюмларни олиб кириш ва олиб чиқиш” каби моддалари муҳокама қилинди.

Мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистонда 2 фармацевтика корхонаси фаолият юритар эди. Улар 30 номдаги дорилар чиқарган. Бугунда мамлакатда 149 фармацевтика корхонаси амал қилиб, улар томонидан 1,482 минг дори-дармонлар чиқарилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: