Ўзбекистонда фуқаролар учун суғурта бадаллари ошди

Дата: 15:35, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ 2017 йил 1 январдан фуқаролар учун суғурта бадаллари ставкаси 7,5%дан 8% гача ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Фуқаролар тўловларидан олинадиган маблағлар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилади. Пенсия жамғармасидан пенсия, пособия ва бошқа қопламаларнини ўз вақтида ва тўлиқ тўлашни таъминлаш учун унинг даромад ва харажатлари мувозанатлашган бўлиши зарур. Юқоридаги чора айнан шу мақсадларда амалга оширилди”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёш бўйича пенсиянинг энг кам миқдори ойига 292940 сўмни ташкил қилади.

$1=3239,62 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: