Ўзбекистонда илк марта танк биатлони бўйича мусобақалар бўлиб ўтди

Дата: 16:48, 29-06-2018.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 24-26 июн кунлари Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” умумқўшин дала ўқув майдони базасида биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матуот хизматига таянган ҳолда.

Мусобақа жараёнини Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий округлар масъул офицерлари, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва аҳоли (тўлов асосида) кузатди.

Икки босқичли мусобақанинг дастлабки куни Т-72 русумли танкда Жануби-ғарбий махсус, Марказий, Тошкент ҳарбий округлари ҳарбий хизматчилари ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантларидан иборат жами 4 жамоа баҳсларга киришди.

Мусобақа шартлари давомида профессионал жамоалар чуқурлиги 1 м 20 см ва узунлиги 25 м сув тўсиғини, баландлиги 7 м ва узунгиги 25 млик ғовни босиб ўтишди. Шунингдек, иштирокчилар танларда мана майдони, кўприқлардан ошиб ўтдилар, мураккаб тўсиқлардан ўтишда маҳоратларини намойиш қилиб, муқим нишонларни мўлжалга олишди.

Мусобақалар якунлари бўйича 1 ўринни Тошкент ҳарбий округи, 2 ўринни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ва 3 ўринни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи эгаллади.

Мусобақанинг иккинчи босқичида Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртидан жами олтита жамоа иштирокида Т-62 танкида мусобақа ўтказилди. Мусобақалар якунлари бўйича ғалабани Тошкент ҳарбий округи жамоаси нишонлади. Қолган икки ўринларни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи жамоалари олди.

Шундан кейин айтилишича, ғолиб ва совринларларга кубок, диплом ва совғалар топширилди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2017/08/10/military/

Янгилик билан ўртоқлашиш: