Ўзбекистонда қишги спорт турлари бўйича бирданига тўрт федерация ташкил этилади

Дата: 14:45, 14-12-2017.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қишги спорт турлари бўйича бирданига тўрт федерация ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Миллий олимпиа қўмитаси (НОК) матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Булар Ўзбекистон Хоккей федерацияси, Фигурали учиш ва шорт-трек федерацияси, Кёрлинг федерацияси ва Чанғи спорти федерацияларидир. Ушбу федерациялар таркибига шунингдек, сноуборд, тоғ чанғи спорти, фристайл, трамплиндан сакраш каби спорт турлари ҳам киритилади”, - дейилади хабарда. 

13 декабр куни Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, соҳа мутахассислари ва ҳомий ташкилотлар вакиллари иштирокида Ўзбекистонда қишги спорт турлари ни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон вакиллари қишки спорт турларида халқаро майдонда мақташга арзигулик натижаларга эриша олмаётгани, мамлакатдан ягона Олимпиа медали Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида бўлиб ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида 1994 йилда Лина Черязова томонидан қўлга киритилгани таъкидланди.

Шу сабабли йиғилишда ташаббус гуруҳи ташкил этилди. Ушбу гуруҳ қишки спорт турлари бўйича тўртта мустақил федерация фаолиятини йўлга қўйиш, профессионал мутахассисларни ишга жалб қилиш, федерацияларнинг самарали фаолият юритиши учун ҳомийлар ва сармоядорларни таклиф этиш масалалари билан шуғулланади. 

МОҚ хабарида айтилишича, бундан ташқари, ташкил этилаётган федерацияларнинг асосий вазифалари қишки спорт турлари бўйича болалар ва ўсмирлар мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш, терма жамоага муносиб номзодлар саралаб олиш учун клублар ташкил этиш, ҳудудларда федерациялар филиалларини очиш ва жойларда муз саройлари, қишки спорт турлари бўйича ўқув-машғулотлар базасини буёд этишдан иборатдир.   

Сурат манбаи: http://www.echinacities.com/Harbin/city-guide/Winter-Action-Where-to-Go-Skiing-Around-Harbin

Янгилик билан ўртоқлашиш: