Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга IT-тизимларни жорий этиш суръатлари танқид қилинди

Дата: 22:14, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган йиғилишда ишлаб чиқаришга IT-тизимларни жорий этиш суръатлари танқид қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, IT-тизимлар ва дастурий таъминотларни жорий қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда улар орқали кутилаётган иқтисодий самарадорлик аниқ акс эттирилиши лозимлиги қайд этилди.
Қўйилган вазифаларга юзаки муносабатда бўлаётган акционерлик компаниялари, ассоциациялар ва йирик саноат корхоналарининг баъзи вакиллари қатъий огоҳлантириш берилди.
Шу билан биргаликда, муассасаларда ахборот-коммуникация технологияларига масъул бўлинмаларнинг мавжуд эмаслиги ёки бу вазифаларнинг фақатгина АКТга масъул бўлинмалар зиммасига юклаб қўйилганлиги, йирик ташкилот раҳбарлари томонидан тизимни автоматлаштириш юзасидан манфаатдорликнинг йўқлиги боис ички ҳисоботларни рўйхатга олинмаслиги бу йўлдаги чора-тадбирларни амалга оширилишда асосий тўсиқ бўлиши мумкинлиги қайд этилди.
Мазкур масала юзасидан зудлик билан тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш, техник иқтисодий асосномаларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексига киритиш юзасидан топшириқлар юкланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: